Мирзиёев Ўзбекистон-Қатар саммитида иштирок этиш учун Самарқандга жўнаб кетди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.06.2023
Oбуна бўлиш
Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний бугун давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади.
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Қатар саммитида иштирок этиш учун Самарқандга жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.
Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний бугун давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади. Олий даражадаги музокаралар Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Мулоқотда Ўзбекистон билан Қатар ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.
Давлат раҳбарлари халқаро сиёсат ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалаларини ҳам муҳокама қиладилар.
Учрашув якунида салмоқли ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар тўплами имзоланиши кутилмоқда.
Қатар амирининг Ўзбекистонга ташрифи икки мамлакат ўртасидаги дипломатик муносабатларнинг 25 йилдан зиёд тарихида биринчиси бўлади.
Янгиликлар лентаси
0