Бўстонлиққа олиб борувчи йўлдаги кўприк қисман ёпилди

Мазкур жойда огоҳлантирувчи ва йўналиш кўрсатувчи барча тегишли йўл белгилари ўрнатилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Бугун соат 10:00 дан бошлаб Тошкент вилояти Бўстонлиқ ва Юқоричирчиқ туманлари чегарасида жойлашган кўприкнинг “Тошкент-Чорбоғ” йўналишидаги қисми ёпилди, дея хабар бермоқда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати.
Маълумотларга кўра, “Тошкент-Чорбоғ” йўналишидаги қисмда икки томонлама ҳаракат ташкил этилади. Ҳудудда огоҳлантирувчи ва йўналиш кўрсатувчи барча тегишли йўл белгилари ўрнатилган.
Ҳайдовчилардан ҳушёрликни ошириб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаётган ЙПХ ходимларининг ишораларига ва ўрнатилган йўл белгиларига эътиборли бўлиб ҳаракатланишлари сўралмоқда.