ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Бугун республика бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди, дея хабар берди Ўзгидромет.
Прогнозларга кўра, Тошкентда шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси +20-22 даража илиқ, кундузи +35-37 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси +20-25 даража илиқ, кундузи +34-39 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси +20-25, чўл ҳудудларида +25-28 даражагача илиқ, кундузи +34-39 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси +18-23 даража илиқ, кундузи +34-39 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси +20-25 даража илиқ, кундузи +34-39 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси +15-20 даража илиқ, кундузи +32-37 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси +10-15, кундузи +22-27 даража илиқ бўлади.