Ўзбекистонда қадимги одам қабрлари топилди — фото

“Жарқўтон” ёдгорлигида топилган одам қабрларида тақинчоқ ва сопол идишлар ҳам аниқланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятида тўрт минг йиллик одам қабрлари топилди, дея хабар берди Маданий мерос агентлиги.
Қайд этилишича, “Жарқўтон” ёдгорлигида хорижлик мутахассислар билан археологик қазишма ва ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
В Узбекистане обнаружили древнее кладбище
Ёдгорликда топилган одам қабрларида тақинчоқ ва сопол идишлар ҳам аниқланган.
Ҳозирга қадар ёдгорликнинг ҳукмдор саройи, Ўрта Осиёнинг илк ибодатхонаси ва мингдан ортиқ қабрлар очиб ўрганилган.
В Узбекистане обнаружили древнее кладбище
“Жарқўтон” ёдгорлиги 4000 йиллик тарихга эга, Ўзбекистонда ягона бўлган энг қадимги шаҳар ҳамда Ўрта Осиёдаги дастлабки сивилизация бешиги ҳисобланади.