ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Энди овқатланишда исрофгарчиликка йўл қўйган шахсларга молиявий жарималар қўлланилади. Бу ҳақда президент томонидан имзоланган ПҚ-171-сонли қарорда назарда тутилган.
Ҳужжатда келтирилишича, 1 июлга қадар умумий овқатланиш соҳасида озиқ-овқат чиқиндилари ҳосил бўлишини камайтириш ва ортиқча исрофгарчиликнинг олдини олиш мақсадида "Оқилона истеъмол" дастури ишлаб чиқилади.
Шунингдек, БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти тавсияларини жорий этиш ҳам назарда тутилган.
Дастурга кўра, исрофгарчиликка йўл қўйган шахсларга молиявий чоралар қўлланилади ва назорат механизмлари ўнатилади.
Ушбу дастурда қуйидагилар назарда тутилади:
давлат органлари томонидан ташкил этиладиган тадбирларда озиқ-овқат истеъмолинининг оқилона меъёрини белгилаш, ортиқча истеъмолни камайтириш, шу жумладан бир шахсга бир марталаик овқатланиш меъёрини белгилаш;
умумий овқатланиш соҳасидаги тадбиркорлар ва истеъмолчиларнинг озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан масъулиятини ошириш;
аҳоли ўртасида тўғри овқатланиш одатларини шакллантириш ва ортиқча исрофгарчиликнинг олдини олиш ҳамда меъёридан ортиқ истеъмолни тарғиб қилишни чеклаш.