https://sputniknews.uz/20230603/ovqatlanish-isrofgarchilik-moliyaviy-jarima-35653975.html
Энди овқатланишда исрофгарчиликка йўл қўйганларга молиявий жарималар қўлланилади
Энди овқатланишда исрофгарчиликка йўл қўйганларга молиявий жарималар қўлланилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда "Оқилона истеъмол" дастури ишлаб чиқилади.
2023-06-03T15:13+0500
2023-06-03T15:13+0500
2023-06-03T15:13+0500
жамият
ўзбекистон
озиқ-овқат
янги қарор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/17/16059607_0:161:3069:1887_1920x0_80_0_0_8370468fe3fc0a066f2d05be3454fafa.jpg
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Энди овқатланишда исрофгарчиликка йўл қўйган шахсларга молиявий жарималар қўлланилади. Бу ҳақда президент томонидан имзоланган ПҚ-171-сонли қарорда назарда тутилган.Ҳужжатда келтирилишича, 1 июлга қадар умумий овқатланиш соҳасида озиқ-овқат чиқиндилари ҳосил бўлишини камайтириш ва ортиқча исрофгарчиликнинг олдини олиш мақсадида "Оқилона истеъмол" дастури ишлаб чиқилади.Шунингдек, БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти тавсияларини жорий этиш ҳам назарда тутилган.Ушбу дастурда қуйидагилар назарда тутилади:
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/17/16059607_168:0:2899:2048_1920x0_80_0_0_bb246484871e516cf7998d38e9dc0f57.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон янги қарор овқатланиш исрофгарчилик "оқилона истеъмол" дастури жарималар
ўзбекистон янги қарор овқатланиш исрофгарчилик "оқилона истеъмол" дастури жарималар
Энди овқатланишда исрофгарчиликка йўл қўйганларга молиявий жарималар қўлланилади
Ўзбекистонда "Оқилона истеъмол" дастури ишлаб чиқилади.
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Энди овқатланишда исрофгарчиликка йўл қўйган шахсларга молиявий жарималар қўлланилади. Бу ҳақда президент томонидан имзоланган
ПҚ-171-сонли қарорда назарда тутилган.
Ҳужжатда келтирилишича, 1 июлга қадар умумий овқатланиш соҳасида озиқ-овқат чиқиндилари ҳосил бўлишини камайтириш ва ортиқча исрофгарчиликнинг олдини олиш мақсадида "Оқилона истеъмол" дастури ишлаб чиқилади.
Шунингдек, БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти тавсияларини жорий этиш ҳам назарда тутилган.
Дастурга кўра, исрофгарчиликка йўл қўйган шахсларга молиявий чоралар қўлланилади ва назорат механизмлари ўнатилади.
Ушбу дастурда қуйидагилар назарда тутилади:
давлат органлари томонидан ташкил этиладиган тадбирларда озиқ-овқат истеъмолинининг оқилона меъёрини белгилаш, ортиқча истеъмолни камайтириш, шу жумладан бир шахсга бир марталаик овқатланиш меъёрини белгилаш;
умумий овқатланиш соҳасидаги тадбиркорлар ва истеъмолчиларнинг озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан масъулиятини ошириш;
аҳоли ўртасида тўғри овқатланиш одатларини шакллантириш ва ортиқча исрофгарчиликнинг олдини олиш ҳамда меъёридан ортиқ истеъмолни тарғиб қилишни чеклаш.