Ўзбекистон ва Россия темирйўлчилари тиббиёт соҳасида ҳамкорлик қилади

ЎТЙ ва РЖД темирйўлчиларга ва аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ (ЎТЙ) ва “Россия темир йўллари” ОАЖ (РЖД) тиббиёт ходимлари ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар, деб хабар қилмоқда ЎТЙ матбуот хизмати.

"Ҳамкорлик, хусусан, темирйўлчилар ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни янада яхшилаш, шифокорлар малакасини ошириш, улар билан ўзаро тажриба алмашиш ҳамда телетиббиёт каи соҳаларни қамраб олади", - дейилади хабарда.

РЖД Соғлиқни сақлаш марказий дирекцияси раҳбари Е.Жидкова бошчилигидаги делегация “Ўзбекистон темир йўллари” Соғлиқни сақлаш хизмати фаолияти билан яқиндан танишиш ва ҳамкорлик қилиш мақсадида ЎТЙ Марказий клиник касалхонасига ташриф буюрди.
РЖД и УТЙ будут сотрудничать в области медицинских услуг
Делегация аъзолари шифохонанинг диагностика, отолорингология, кардиология, офтальмология ва жарроҳлик бўлимлари ҳамда темирйўлчилар ва аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам, замонавий тиббий аппаратлар, беморлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.
Даволаш-профилактика муассасаларида олиб борилаётган машинистлар учун ўтказиладиган рейсдан олдинги ва кейинги тиббий кўриклар, профилактика, ташхислаш ва даволашнинг янги консерватив ва оператив технологиялари, замонавий диагностика ҳамда диспансеризасия ишлари ҳақида фикрларини билдиришди. Ўз навбатида, Жидкова ўзбекистонлик ҳамкасбларига РЖД Соғлиқни сақлаш марказий дирекцияси фаолияти тўғрисида гапириб берди.
РЖД и УТЙ будут сотрудничать в области медицинских услуг