ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Шимолий Атлантика альянси Россияга қарши ҳарбий ҳаракатлар учун қандайдир махфий режалар тайёрлагани ҳақидаги хабар Ғарб жамоатчилиги учун нохуш зарба бўлди. Улар вазият хавфли тус олаётганидан шубҳалана бошлади.
Гап шундаки, сўнгги ўттиз йил давомида НАТО блоки ўзини "тинчлик кабутари" сифатида кўрсатишга ҳаракат қилиб келмоқда. Блок доимий равишда ўзининг соф мудофаа мақсадлари ҳақида гапириб, бир вақтнинг ўзида тинимсиз шарққа қараб кенгайишда давом этди. Россия чегараларига яқинлашди ва шу билан бирга бир неча мамлакатларни босиб олди ва вайрон қилди, уларнинг тинч аҳолисини ўлдирди. Югославия, Ливия ва Ироқ фуқаролари НАТО давлатларининг "мудофаа" мақсадида қирғин қилинди.
Шунга қарамай, ушбу зиёфатга пул тўлаган европалик солиқ тўловчилар НАТО агрессиясига камдан кам ҳолларда норозилик билдиришди. Фақат Ироқдаги уруш бундан мустасно бўлди. Чунки бомбардимонлар ва вайроналар Париж ва Берлин жуда узоқда содир бўлган эди. Ҳатто НАТОнинг Югославияга бостириб кириши ҳам бу муносабатни ўзгартира олмади.
Энг муҳими, сўнгги ўн йилликларда НАТОнинг барча рақиблари кам ҳарбий салоҳиятга эга камбағал давлатлар эди. Уларнинг Париж ва Берлингача етиб келишга қодир бўлган жавоби йўқ эди ва бўлиши ҳам мумкин эмас эди.
Американинг Newsweek журнали НАТОнинг Россия билан уруш учун таёрланаётган махфий режалари ҳақида материал эълон қилди. Бу режалар НАТОнинг навбатдаги саммитида қабул қилиниши керак. Саммит Вилнюсда 11-12 июль кунлари бўлиб ўтади.
Расман саммит дастурида Россия билан қарама-қаршилик билан боғлиқ фақат олтита вазифаси санаб ўтилган. Булар: альянс қуролли кучлари бошқарувини барча ҳарбий ҳаракатлар театрларида мувофиқлаштириш, мудофаа соҳасида хусусий компаниялар билан узоқ муддатли ҳамкорлик шартномалари имзолаш, қурол ва ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва уларнинг захираларини яратиш, узоқ муддатли урушга тайёргарлик кўриш. Булар асло бугунги куннинг вазифалари эмас – бу мақсадларга эришиш учун бир неча йил керак бўлиши очиқ эътироф этилган.
Ғарб жамоатчилигида НАТОнинг Россияга қарши ҳарбий амалиётлар ўтказиш бўйича бошқа махфий режалари ҳам безовталик уйғотди. "Newsweek" маълумотларига кўра, минглаб варақларда ёзилган ҳужжатлар пухта режалаштирилган жуда аниқ манёврларни ўз ичига олган.
Яъни альянс Россия билан жанг майдонида жиддий тўқнашишни кўзламоқда ва шу билан бирга, на Европа мамлакатлари аҳолиси, на уларнинг парламентарийлари бу тўқнашув қандай содир бўлишини тушунади. Оддий қилиб айтганда, кимнинг бошига бомбалар тушиши аниқ эмас. Ва бу, албатта, Париж ва Берлин аҳолиси учун энг ёқимсиз янгилик. Уларни ўзларининг маблағлари эвазига уларга яқин бўлган кучли давлатга қарши урушга жалб қилишмоқда. Энг муҳими — бу сафар рақиб узоқдаги кичик ва ҳимоясиз мамлакат эмас, балки дунёнинг энг йирик ядровий кучга эга давлати.
Россия учун НАТОнинг бу каби махфий режалари борлиги янгилик эмас. Бу альянс бошиданоқ СССР ва Варшава шартномаси мамлакатларига қарши ҳарбий қарама-қаршилик учун яратилган эди ва унинг генераллари Совуқ уруш давридан буён дастлаб СССР, кейин Россияга қарши урушлар сценарийларини ёзиш билан банд бўлган.
СССР парчаланганидан кейин, аслида, ҳеч нарса ўзгармади. 2010 йилда НАТО генераллари Болтиқбўйида жанговар режа туздилар. Бунда баҳона, табиийки, "Россия агрессияси" бўлди. Ўша пайтда НАТОга қўмондонлик қилган америкалик адмирал Жеймс Ставридис Болтиқбўйи ва Польша қуролли кучларининг ўзаро ҳамкорлигини ўрнатди, денгиздан қўллаб-қувватлаш портларини аниқлади ва НАТОнинг тўққизта Америка, Британия, Германия ва Польша бўлинмаларини тайинлади. Режага кўра, улар Болтиқбўйи давлатларини Россиянинг "босқинидан" ҳимоя қилиши керак эди.
Эслатиб ўтамиз, бу 2010 йил эди - АҚШ ва Россия муносабатларини "қайта қуриш" даврлари. НАТОнинг Болтиқбўйи бўйича режалари жуда яширин эди, улар ҳақида кейинроқ "Wikileaks"га сизган маълумотлардан маълум бўлди. Шунга қарамай, альянс барчани фақат ҳимоявий мақсадларни кўзлаётганига ишонтиришда давом этди.
Бугунги кунга келиб, НАТО, барча кафолатларга қарамай, Россияга қарши украиналиклар қўли билан ҳарбий амалиётлар ўтказмоқда. Бундан ташқари, Украинага қурол-яроғ етказиб бериш махсус операциядан анча олдин бошланган.
2021 йилда АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари генерали, НАТОнинг Европадаги қўшма кучларининг ўша пайтдаги қўмондони Тодд Уолтерс Украинага Ғарб қуролларини етказиб бериш каналларини ўрнатди. Биринчи "Стингер"лар ва "Жавелин"лар махсус операциядан анча олдин етказиб берилди. Бу ҳақда генерал "Вашингтон Пост" газетасининг нуфузли ҳарбий шарҳловчиси Девид Игнатиусга гапириб берди. Кейин эса бу одамлар кўзларини катта очиб ва ҳар қадамда "НАТО Россия билан урушмаяпти" деб такрорладилар.
НАТОнинг Украина ҳудудидаги ҳарбий фаолияти натижалари аянчли. Кўп миқдорда етказиб берилган қурол-аслаҳа яксон қилинган ёки трофейга айланган. Европа омборлари бўшаб қолган. Украина Қуролли кучлари шахсий таркиби катта йўқотишларга учради, мамлакат ўз ҳудудининг бешдан бир қисмини йўқотди. Россия янги ҳудудларни қўшиб олди ва Қримга қуруқлик йўлига эга бўлди, Азов денгизи ички денгизга айланди. Украина иқтисодиёти энди мавжуд эмас, Россия иқтисодиёти эса соғломлашиб, тобора яхшироқ ишламоқда.
Мантиқсиз Украина амалиёти НАТО обрўсига жиддий зиён етказди. Замонавий даврдаги энг кучли ҳарбий блок ҳисобланган Иттифоқ режалаштиришда ҳам, таъминотда ҳам муваффақиятсизликка учради. Дарҳақиқат, Европа ҳукуматлари ички аудит ўтказиш ва НАТО генералларига нима учун бундай юқори маош тўлашларини аниқлаш вақти келди.
Украина "қарши ҳужуми" эса туганмас телесериалга айланди. Бошида уни махсус операция бир йиллигида эълон қилинган эди, кейин у баҳорга кўчирилди, энди эса ёзга қолдирилди. Жанг майдонида муваффақиятга эриша олмаган НАТО ахборот "бомбасини" портлатди — минглаб саҳифаларда битилган Россияга қарши уруш махфий супер режаси. Нима ҳам дердик жуда "ҳалокатли қурол".