ТОШКЕНТ, 2 июнь — Sputnik. Мансурбек Оллоёров Ўзбекистон президентининг тегишли фармони билан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот котиби.
Қайд этилишича, Мансурбек Полвонзода Оллоёров Ўзбекистон президентининг ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича маслаҳатчиси – президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди.
У бундан олдин президент Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбарининг ўринбосари бўлиб ишлаган.