Адлия вазирига янги ўринбосар тайинланди

Юристлар малакасини ошириш маркази директори адлия вазирига ўринбосар бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Ўзбекистон президентининг тегишли қарори билан Шерзод Миржалилович Рабиев адлия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
Шерзод Рабиев шу кунга қадар Юристлар малакасини ошириш маркази директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Ўзбекистон президентининг тегишли қарори билан адлия вазири ўринбосарлари Актам Муҳаммадиев ва Тўлқин Абдусатторов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан вазифаларидан озод этилди.
Маълумот учун, Рабиев 1984 йилда Сирдарё вилояти Ховос шаҳрида туғилган, маълумоти олий, мутахассислиги ҳуқуқшунос, 2005 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.