Ўзгидромет 5-8 июнь кунлари кузатиладиган жазирамадан огоҳлантирди

Ўзбекистонда 5−8 июнь кунлари ҳарорат +42 даражагача кўтарилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. 5-8 июнь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келади, деб хабар қилмоқда Ўзгидромет.
Бунинг ҳисобига максимал ҳаво ҳарорати 5-6 июнь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида +40...+41 даражагача, 6-8 июнь кунлари Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида +40...+42 даражагача кўтарилади.
5-8 июнь кунлари ҳаво Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида +38...+40 даражагача, 7-8 июнь кунлари Фарғона водийси вилоятларида +36...+39 даражагача иссиқ бўлади.
7-8 июнь кунлари шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.
Жазирамадан сақланиш учун фойдали тавсиялар