ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Тошкент вилоятида 66 нафар ёшлар етакчиларининг 400 миллион сўмга яқин контракт пуллари тўлаб берилди, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги.
Контракт пуллари Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан йўналтирилган.
“2022/2023 ўқув йилининг 1-семестри учун вилоятда фаолият юритаётган 72 нафар ёшлар етакчиларининг рўйхати шакллантирилиб, қарийб 430 миллион сўм миқдорида ёрдам кўрсатилган эди”, - дейилади хабарда.
Маълумот учун, ўтган йилнинг 30 июнь куни президент раҳбарлигида Ёшлар куни муносабати билан бўлиб ўтган учрашувда ҳар йили олий таълим муассасаларининг сиртқи бўлимига ўқишга қабул қилинган 500 нафаргача энг фаол маҳалладаги ёшлар етакчиларининг контракт тўловларини тўлаб бериш белгиланган.