Қозоғистон ва Туркманистонда Қурбон ҳайити куни маълум бўлди

Ушбу икки давлатда Қурбон ҳайитининг илк куни 28 июнда нишонланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Қозоғистон ва Туркманистонда Қурбон ҳайити куни маълум бўлди.
Ўзбекистонда Қурбон ҳайити ҳақидаги сўнгги маълумотларни Telegram-каналимизда эълон қиламиз. Обуна бўлинг ва тезкор хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.
Демак, Туркманистон 28-30 июнь кунлари Қурбон ҳайитини нишонлайди. Қозоғистонда эса Қурбон ҳайитининг биринчи куни 28 июнь, чоршанба кунига тўғри келади. Шунинг учун байрам 30 июнгача давом этади.
Ўзбекистонда ҳам ҳайитнинг эҳтимолий санаси 28 июнь бўлиши мумкин. Аниқ сана байрамдан 10 кун олдин, ой кўринишига қараб маълум бўлади.
Қурбон ҳайит – мусулмонларнинг энг улуғ байрами ҳисобланади. Ислом манбааларида айтилишига қараганда ушбу кун Иброҳим пайғамбар Оллоҳга қурбонлик келтирган куни шарафига байрам қилинади.
Байрам куни тонг саҳардан мусулмонлар таҳорат қилиб, тоза кийим кийишади. Кейин масжидга бориб намоз ўқишади. Намоздан сўнг қурбонлик қилинади ва байрам дастурхони ёзилади. Қурбонликдан барча қўшниларга, камбағал ва ночорларга тарқатилади.
Қурбонликка аталган ҳайвон маълум бир қоидаларга мувофиқ танлаб олинади. Касалланган, ориқ ёки қўринишида камчилликлари бор ҳайвон қурбонлик қилишга ярамайди. Қурбонликни сўйиш ҳам маълум қонун қоидаларга биноан амалга оширилиши керак.
Қурбон ҳайити арафасида қўй нархи ошадими – мутахассис фикри