ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Ўзбекистоннинг ядрочи физиклари дунёдаги энг кучли ядро реакторида тадқиқот олиб боради. Бу ҳақда РИА Новости Ўзбекистон Ядро физикаси институтига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институти тез орада Россия Федерациясида қурилаётган кўп мақсадли тез нейтрон тадқиқот ядро реактори негизида Халқаро тадқиқот маркази консорциумига қўшилади.
Бу ҳақда Ядро физикаси институти директори Илҳом Содиқов Тошкентда бўлиб ўтган Кўп мақсадли тез нейтрон тадқиқот ядро реактори негизида Халқаро тадқиқот маркази Маслаҳат кенгашининг Ядро технологияларини ноэнергетик қўллаш бўйича қўмитаси йиғилишида маълум қилди.
“Институтнинг яқин режаларида Кўп мақсадли тез нейтрон тадқиқот ядро реактори негизида Халқаро тадқиқот маркази консорциумига қўшилиш тўғрисида шартнома имзолаш, қўшилишнинг қонуний мажбурий шартлари тўғрисидаги шартнома 2022 йил ноябрида имзоланган”, - деди Содиқов.
Унинг сўзларига кўра, консорциумга қўшилиш ва марказ реактор ресурсидан фойдаланиш институтнинг илмий салоҳиятини кенгайтириб, ядро физикаси, тиббиёт, реактор материалшунослиги, радиоизотоп маҳсулотларини ишлаб чиқиш йўналишларида турли тадқиқотлар олиб бориш имконини беради.
“Реактордаги юқори нейтрон оқимлари ҳозирги вақтда бошқа реакторларда жисмоний жиҳатдан олиш имконсиз бўлган янги турдаги радиоизотоп маҳсулотларни олиш имконини беради”, — деди Ядро физикаси институти директори.
Шунингдек, у Кўп мақсадли тез нейтрон тадқиқот ядро реактори негизида Халқаро тадқиқот марказининг юлдузлардаги ядро реакцияларини ўрганиш бўйича экспериментал имкониятлари Ўзбекистон астрофизикларининг фаразлари ва ҳисоб-китобларини асослаш ва синаб кўриш имконини беришини қўшимча қилди.
“Росатом” давлат корпорацияси 2026 йилдаёқ муддатидан бир йил олдин дунёдаги энг кучли кўп мақсадли тез нейтрон тадқиқоти ядро реактори қурилишини якунлашни режалаштирмоқда.
Уляновск вилояти, Димитровград шаҳридаги “Росатом”нинг Атом реакторлари илмий-тадқиқот институти майдонида 150 мегаватт иссиқлик қувватига эга реактор қурилмоқда. Тахминларга кўра, Кўп мақсадли тез нейтрон тадқиқот ядро реактори негизида Халқаро тадқиқот маркази атом саноатини ярим аср давомида замонавий ва технологик жиҳатдан илғор тадқиқот инфратузилмаси билан таъминлайди.