https://sputniknews.uz/20230601/ozbekiston-yadro-fizika-yadro-reaktori-tadqiqot-35584619.html
Ўзбекистоннинг ядрочи физиклари дунёдаги энг кучли ядро реакторида тадқиқот олиб боради
Ўзбекистоннинг ядрочи физиклари дунёдаги энг кучли ядро реакторида тадқиқот олиб боради
Sputnik Ўзбекистон
Бу тиббиёт учун радиофармацевтика воситаларини ишлаб чиқаришга, нурланишнинг турли материалларга таъсирини ўрганишга, шунингдек, астрофизикларнинг ҳисоб-китобларини текширишга ёрдам беради.
2023-06-01T18:02+0500
2023-06-01T18:02+0500
2023-06-01T18:02+0500
жамият
ўзбекистон
россия
ядро физикаси
росатом
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/01/35577967_0:99:3071:1826_1920x0_80_0_0_8da27e8b08e0697a3fe0b1a7bec5f877.jpg
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Ўзбекистоннинг ядрочи физиклари дунёдаги энг кучли ядро реакторида тадқиқот олиб боради. Бу ҳақда РИА Новости Ўзбекистон Ядро физикаси институтига таяниб хабар берди.Қайд этилишича, Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институти тез орада Россия Федерациясида қурилаётган кўп мақсадли тез нейтрон тадқиқот ядро реактори негизида Халқаро тадқиқот маркази консорциумига қўшилади.Бу ҳақда Ядро физикаси институти директори Илҳом Содиқов Тошкентда бўлиб ўтган Кўп мақсадли тез нейтрон тадқиқот ядро реактори негизида Халқаро тадқиқот маркази Маслаҳат кенгашининг Ядро технологияларини ноэнергетик қўллаш бўйича қўмитаси йиғилишида маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, консорциумга қўшилиш ва марказ реактор ресурсидан фойдаланиш институтнинг илмий салоҳиятини кенгайтириб, ядро физикаси, тиббиёт, реактор материалшунослиги, радиоизотоп маҳсулотларини ишлаб чиқиш йўналишларида турли тадқиқотлар олиб бориш имконини беради.Шунингдек, у Кўп мақсадли тез нейтрон тадқиқот ядро реактори негизида Халқаро тадқиқот марказининг юлдузлардаги ядро реакцияларини ўрганиш бўйича экспериментал имкониятлари Ўзбекистон астрофизикларининг фаразлари ва ҳисоб-китобларини асослаш ва синаб кўриш имконини беришини қўшимча қилди.“Росатом” давлат корпорацияси 2026 йилдаёқ муддатидан бир йил олдин дунёдаги энг кучли кўп мақсадли тез нейтрон тадқиқоти ядро реактори қурилишини якунлашни режалаштирмоқда.Уляновск вилояти, Димитровград шаҳридаги “Росатом”нинг Атом реакторлари илмий-тадқиқот институти майдонида 150 мегаватт иссиқлик қувватига эга реактор қурилмоқда. Тахминларга кўра, Кўп мақсадли тез нейтрон тадқиқот ядро реактори негизида Халқаро тадқиқот маркази атом саноатини ярим аср давомида замонавий ва технологик жиҳатдан илғор тадқиқот инфратузилмаси билан таъминлайди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/01/35577967_319:0:2832:1884_1920x0_80_0_0_71a0abd569f2201f08921543f4df14e8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон ўзбекистон ядро физикаси институти тадқиқот
ўзбекистон ўзбекистон ядро физикаси институти тадқиқот
Ўзбекистоннинг ядрочи физиклари дунёдаги энг кучли ядро реакторида тадқиқот олиб боради
Бу тиббиёт учун радиофармацевтика воситаларини ишлаб чиқаришга, нурланишнинг турли материалларга таъсирини ўрганишга, шунингдек, астрофизикларнинг ҳисоб-китобларини текширишга ёрдам беради.
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Ўзбекистоннинг ядрочи физиклари дунёдаги энг кучли ядро реакторида тадқиқот олиб боради. Бу ҳақда РИА Новости Ўзбекистон Ядро физикаси институтига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институти тез орада Россия Федерациясида қурилаётган кўп мақсадли тез нейтрон тадқиқот ядро реактори негизида Халқаро тадқиқот маркази консорциумига қўшилади.
Бу ҳақда Ядро физикаси институти директори Илҳом Содиқов Тошкентда бўлиб ўтган Кўп мақсадли тез нейтрон тадқиқот ядро реактори негизида Халқаро тадқиқот маркази Маслаҳат кенгашининг Ядро технологияларини ноэнергетик қўллаш бўйича қўмитаси йиғилишида маълум қилди.
“Институтнинг яқин режаларида Кўп мақсадли тез нейтрон тадқиқот ядро реактори негизида Халқаро тадқиқот маркази консорциумига қўшилиш тўғрисида шартнома имзолаш, қўшилишнинг қонуний мажбурий шартлари тўғрисидаги шартнома 2022 йил ноябрида имзоланган”, - деди Содиқов.
Унинг сўзларига кўра, консорциумга қўшилиш ва марказ реактор ресурсидан фойдаланиш институтнинг илмий салоҳиятини кенгайтириб, ядро физикаси, тиббиёт, реактор материалшунослиги, радиоизотоп маҳсулотларини ишлаб чиқиш йўналишларида турли тадқиқотлар олиб бориш имконини беради.
“Реактордаги юқори нейтрон оқимлари ҳозирги вақтда бошқа реакторларда жисмоний жиҳатдан олиш имконсиз бўлган янги турдаги радиоизотоп маҳсулотларни олиш имконини беради”, — деди Ядро физикаси институти директори.
Шунингдек, у Кўп мақсадли тез нейтрон тадқиқот ядро реактори негизида Халқаро тадқиқот марказининг юлдузлардаги ядро реакцияларини ўрганиш бўйича экспериментал имкониятлари Ўзбекистон астрофизикларининг фаразлари ва ҳисоб-китобларини асослаш ва синаб кўриш имконини беришини қўшимча қилди.
“Росатом” давлат корпорацияси 2026 йилдаёқ муддатидан бир йил олдин дунёдаги энг кучли кўп мақсадли тез нейтрон тадқиқоти ядро реактори қурилишини якунлашни режалаштирмоқда.
Уляновск вилояти, Димитровград шаҳридаги “Росатом”нинг Атом реакторлари илмий-тадқиқот институти майдонида 150 мегаватт иссиқлик қувватига эга реактор қурилмоқда. Тахминларга кўра, Кўп мақсадли тез нейтрон тадқиқот ядро реактори негизида Халқаро тадқиқот маркази атом саноатини ярим аср давомида замонавий ва технологик жиҳатдан илғор тадқиқот инфратузилмаси билан таъминлайди.