Донбассда қурбон бўлган болалар хотираси ёд этилмоқда — видео

"Фаришталар хиёбони" — Донбассда қурбон бўлган болалар хотирасига ёдгорлик ўрнатилган жой.
Sputnik
Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида Донбассдаги "Фаришталар хиёбони"да ҳам одам гавжум. Бу ерда Донбассда 2014 йилдан буён қурбон бўлган болалари хотирасига атаб ёдгорлик ўрнатилган. Бугун ушбу жой Донбасснинг асосий рамзий жойларидан бирига айланган.
Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикиннинг айтишига кўра, 2014 йилдан бери Донбассда 500 дан ортиқ болалар қурбон бўлган ёки жароҳат олган.
Донбассдаги болалар ва аҳоли ҳимояси – Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий операцияси мақсадларидан биридир.