Қурбон ҳайити арафасида қўй нархи ошадими – мутахассис фикри

Қурбон ҳайити 28 ёки 29 июнга тўғри келади, Ўзбекистонда бу кунда асосан қўй (қўчқор) сўйилади ва гўшти тарқатилади. Sputnik байрам арафасида қўй нархи қандай бўлиши билан қизиқди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Қурбон ҳайитидан олдин қўй нархи ошадими? Sputnik мухбири ушбу савол билан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш кўмитасига мурожаат қилди.
Қўмита матбуот котиби Анвар Суюновнинг айтишига кўра, Қурбон ҳайити арафасида бозорларда қўй нархи бироз ошиши мумкин, лекин бу ўсиш қисқа муддатли бўлади.

“Қурбон ҳайити арафасида қўйнинг нархи бироз кўтарилиши мумкин, давомийлиги 3 кунгача, лекин бу бутунлай эмас. Сабаби ёз фасли бу йил ҳар қачонгидан иссиқроқ келмоқда. Қўй гўшти “иссиқлик” бўлгани учун одамлар кўп истеъмол қилишмайди. Ҳайит кунлари ҳам кам истеъмол қилиниши мумкин. Тирик қўйнинг нархи унинг гўштига бўлган талабдан келиб чиқади”, - деди мутахассис.

Маълумот учун, ҳозирда қўй гўшти Тошкент бозорларида 80-100 минг сўмгача, Нукус бозорларида 60-65 минг сўмгача, бошқа вилоятларда ўртача 70-80 минг сўмгача сотилмоқда.
Қурбон ҳайит анъаналари