ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент мактабларига 2023/2024-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 10 июндан 30 июнга қадар онлайн шаклда ariza.piima.uz сайти орқали амалга оширилади. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар қилди.
Президент мактабларига ўқишга кириш учун талабгордан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
фотосурат (охирги 2 ойда олинган);
ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг паспорт маълумотлари ва телефон рақамлари (доимий ишлаб турган телефон рақамлари) аниқ ва бехато киритилиши лозим;
баҳолар табели нусхаси (директор томонидан тасдиқланган);
Талабгорнинг баҳолар табелидаги математика ва табиатшунослик фанларидан 4-синфдаги йиллик баҳолари “5” баҳо (аъло) бўлиши лозим.
Президент мактабларига нечанчи синфдан қабул қилинади?
2023/2024-ўқув йилида Андижон, Бухоро, Гулистон, Жиззах, Қарши, Навоий, Наманган, Нукус, Нурафшон, Самарқанд, Фарғона, Хива, Термиз ва Тошкент шаҳарларидаги Президент мактабларига 5-синфга қабул қилинади.