Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Махсус операция: 31 майнинг асосий хабарлари

Россия Федерацияси махсус ҳарбий операция режалари ва мақсадларига мувофиқ Украина Қуролли кучлари ва ёлланма аскарларни демилитаризация ва денацификация қилишда давом этмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўннгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлиги ҳисоботи:

Россия Аэрокосмик кучлари 29 май куни Одесса портидаги ҳарбий кемалар тўхташ жойига юқори аниқликдаги зарбаси натижасида Украина ҳарбий-денгиз кучларининг сўнгги ҳарбий кемаси "Юрий Олефиренко" йўқ қилинди.
Купянск йўналишида "Ғарбий" қўшинлар гуруҳи Харков вилоятининг Табаевка, Молчаново, Новомлинск, Берестовое, Луганск Халқ Республикасининг Новоселовское ва Стелмаховка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 70 нафаргача ҳарбий хизматчиси, иккита зирҳли машинаси ва тўртта пикапини йўқ қилди.
Шу жумладан, Цинковка, Тимковка ва Котляровка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг учта диверсион-разведка гуруҳи ҳаракатлари тўхтатилди.
Бундан ташқари, Харков вилоятининг Липци ва Синелниково аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 60-механизациялашган бригадаси ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлари гуруҳи ЛХРнинг Макеевка ва Червоная Диброва, ДХРнинг Торское, Ямполовка аҳоли пунктларида, шунингдек Серебрянский ўрмон хўжалиги ҳудудларида 50 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчилар, иккита зирҳли жанговар машина, учта автомашина, "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мажмуаси, иккита Д-20 гаубицаси, битта Д-30 гаубицаси, шунингдек, "Град" реактив ёппасига ўт очиш тизими жанговар машинаси йўқ қилинди.
Донецк йўналишида энг шиддатли жанглар Авдеевка аҳоли пункти ҳудудида олиб борилмоқда. Бу ерда 1-Армия корпуси қўшинлари ва "Жанубий" кучлар гуруҳининг авиация, артиллерия ўт ўчириш ва оғир ўт ўчириш тизимлари кўмагида фаол ҳаракатлари натижасида душман Красногоровка ва Ясиноватая аҳоли пунктлари ҳудудларида ўз позицияларидан чиқариб юборилди.
Армия авиацияси Авдеевка аҳоли пункти ва Химик қишлоғида Украина Қуролли кучлари бўлинмаларига зарба берди. Бундан ташқари, Украина Қуролли кучларининг 110-механизациялашган бригадасининг ракета ва артиллерия қуроллари омбори вайрон қилинди.
Мариинский тактик йўналишида 5-мото ўқчи бригадасининг ҳужум отрядлари ва "Ахмат" махсус отряди муваффақиятли ҳужум операцияларини ўтказмоқда.
Кун давомида Донецк йўналишида душманнинг умумий йўқотишлари 200 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчилар, учта зирҳли жанговар машина, 12 та машина, Д-30 гаубицаси ва иккита "Град" жанговар техникасини ташкил этди.
Жанубий-Донецк ва Запорожье йўналишларида "Шарқ" қўшинлари гуруҳининг ҳаво зарбалари, артиллерия ўқлари ДХРНинг Великая Новоселка, Павловка, Владмировка ва Запороже вилоятининг Малиновка аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 185 нафар ҳарбий хизматчиси, иккита зирҳли жанговар машинаси ва тўртта бошқа техникаси йўқ қилинди.
Бундан ташқари, Запорожье вилоятидаги Преображенка ва Червона Криница аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг 65-механизациялашган бригадасининг ўқ-дорилар омборлари йўқ қилинди.
Херсон йўналишида, кун давомида душманнинг 30 нафар ҳарбий хизматчиси, иккита зирҳли жанговар машинаси ва иккита автомашинаси йўқ қилинди.
Россия авиацияси, ракета кучлари ва артиллерияси кун давомида УҚКнинг 149 та ўқ отиш позицияларида жойлашган 103 та артиллерия бўлинмаси ишчи кучи ва техникага зарба берди.
Запорожье вилоятининг Трудовое қишлоғи яқинида Украина Қуролли кучларининг 33-механизациялашган бригадаси қўмондонлик пункти зарбага учради.
ДХРнинг Авдеевка аҳоли пункти яқинида Украина Қуролли кучларининг "Скала" ҳужумчи отраяди кузатув-бошқариш пункти йўқ қилинди.
Ҳаво мудофаа кучлари сўнгги 24 соат ичида АҚШда ишлаб чиқилган HIMARS реактив тизимининг 12 та ракетасини ва Британиянинг битта узоқ масофали "Storm Shadov" қанотли ракеталарини тутиб олди.
Бундан ташқари, ЛХРнинг Верхнекаменка, Залиман, ДХРнинг Покровское ва Старомаёрское аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 11 та учувчисиз учиш аппарати йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина ҚКнинг жами 429 та самолёти, 235 та вертолёти, 4390 та учувчисиз аппарати, 424 та зенит-ракета тизими, 9345 та танки ва бошқа зирҳли жанговар машиналари, 1103 та кўп марталик жанговар техника тизимлари, 4946 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 10574 дона махсус ҳарбий машиналари йўқ қилинди.