ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев “Алкоголь маҳсулотларнинг энг кам улгуржи ва чакана нархларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида”ги буйруққа имзо чекди.
Унга кўра, 1 июндан энг кам улгуржи ва сотиш нархлари ўртача 20 фоизга, чакана нархлар эса 16 фоизга ошади.
Алкоголь маҳсулотлари нархлари (пиводан ташқари) қуйидагича бўлади:
Сотилаётган товарнинг номи | Ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи | Энг кам чакана нарх |
Вино, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида | 14 400 | 16 400 |
Коньяк, 1 литр тайёр маҳсулот | 57 400 | 66 000 |
Ароқ ва бошқа алкоголь маҳсулотлари, 1 литр тайёр маҳсулот | 37 000 | 43 000 |
Аввалроқ алкоголь маҳсулотлари нархи янада қимматлаши кутилаётгани хабар қилинган эди.
Ўзбекистонда август ойидан 21 ёшга тўлмаганларга тамаки ва алкоголь сотиш тақиқланади.