Биринчи июндан алкоголь маҳсулотлари нархи кўтарилади

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишПроизводство игристого вина
Производство игристого вина  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2023
Oбуна бўлиш
1 июндан алкоголь маҳсулотларнинг (пиводан ташқари) энг кам улгуржи ва чакана нархлари ўзгаради.
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев “Алкоголь маҳсулотларнинг энг кам улгуржи ва чакана нархларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида”ги буйруққа имзо чекди.
Унга кўра, 1 июндан энг кам улгуржи ва сотиш нархлари ўртача 20 фоизга, чакана нархлар эса 16 фоизга ошади.
Алкоголь маҳсулотлари нархлари (пиводан ташқари) қуйидагича бўлади:

Сотилаётган товарнинг номи

Ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи

Энг кам чакана нарх

Вино, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида

14 400

16 400

Коньяк, 1 литр тайёр маҳсулот

57 400

66 000

Ароқ ва бошқа алкоголь маҳсулотлари, 1 литр тайёр маҳсулот

37 000

43 000

Аввалроқ алкоголь маҳсулотлари нархи янада қимматлаши кутилаётгани хабар қилинган эди.
Ўзбекистонда август ойидан 21 ёшга тўлмаганларга тамаки ва алкоголь сотиш тақиқланади.
Янгиликлар лентаси
0