Россия қўшинлари учун Артёмовск ғарбида оператив кенглик очилди

“Бахмут қалъаси” қулагандан кейин рус армияси ғарбий йўналишда ҳужум қилиш ва Донбасс, Запороже, Херсон вилоятларини тўлиқ озод қилиш учун яхши имкониятларга эга бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Россия Қуролли Кучлари душманнинг орқа фронтига тезкорлик билан юқори аниқликдаги зарбаларни беришда давом этмоқда. Украина Қуролли Кучларининг ёз бошидаги илгари ваъда қилинган баҳорги “қарши ҳужуми” ҳали ҳануз бошқа дунёларда ва Ғарб нашрларидагина ривожланмоқда.
29 май, душанба куни эрталаб Украина пойтахти, шунингдек, Киев (Жуляни аэропорти), Днепропетровск, Суми ва Чернигов вилоятларида ҳаво тревогаси, ҳаво ҳужумига қарши мудофаанинг тартибсиз ҳаракатлари ва УҚК объектларида кучли портлашлар бошланди.
Кеча тунда Россия ҚК Одесса, Киев, Кременчуг, Винница, Харков ва Хмелницкий вилоятларидаги ҳарбий объектларга қўшма зарбалар билан ҳужум амалга оширди. Одесса порти ёнмоқда. Россиянинг қанотли ракеталари Украинанинг ғарбий ҳудудларига етиб борди – Львов вилоятида “бир неча ой ичида энг кучли ракета ҳужуми” ҳақида хабар берилди. УҚКнинг Лвовдаги муҳим объектлари ва Ғарб қуроллари Киев режимига олиб келинадиган минтақавий транспорт-логистика марказлари портлатилган.
28 май, якшанба тонги ҳам Киев ва Житомир аҳолиси учун арсеналларнинг кучли портлашлари, УҚКнинг ўнлаб объектларида содир бўлган ёнғинлар билан эсда қолди. Киев ҳарбий маъмурияти бу зарбаларни махсус ҳарбий операция давомида “энг оммавий” зарбалар деб атади. Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги қўмондонлик пунктлари, радиолокацион станциялар, авиация, УҚКнинг қурол-яроғ ва ўқ-дориларини сақлаш объектларига зарбалар берилганини тасдиқлади.

“Кинжал”лар, “Искандер”лар, қанотли ракеталар ва учувчисиз “Геран”лар кўринишидаги ўсиб бораётган даҳшат Украинада тахминан ўн кун давомида кузатилмоқда ва Россия ҳужумидан олдин “артиллерия тайёргарлиги”га ўхшайди.

Константиновка ва Краматорскдаги УҚКнинг шахсий таркиби ва ҳарбий техникасини жойлаштириш пунктларига алоҳида ҳаво ҳужумлари ҳақидаги маълумотлар юқоридагилар фонида бироз йўқолмоқда.
Шунга қарамай, “Бахмут қалъаси” қулагандан кейин Донбассда рус армияси оператив майдонга, Часов Яр, Краматорск, Славянск, Дружковка ва Константиновкани озод қилиш учун яхши имкониятларга эга бўлди.
Ушбу аҳоли пунктларида УҚКнинг мудофаа чизиғини енгиб ўтгандан сўнг, рус қўшинларини Днепрга тезда ўтиши, кейин эса бутун чап қирғоқни эгаллаши мумкин.

Нега Ғарб ғалабага ишонди

Ғарблик таҳлилчиларнинг фикрига кўра, Артёмовскдан беш километр узоқликдаги Часов Яр шаҳри Донбассдаги Россия қўмондонлигининг устувор нишонига айланади. Улар уруш майдонидаги вазият энди ўз ҳарбий ҳолатини барқарор даражада ушлаб туролмайдиган Украина учун “яхши бўлмайди” деб огоҳлантирмоқдалар.

Американинг ҳарбий-таҳлил нашри "Military Watch" 224 кун ичида “Вагнер” хусусий ҳарбий гуруҳнинг 60 000 та шартнома бўйича аскарлари Артёмовскда Украина армиясининг энг яхши кучларини услубий ва ишончли тарзда йўқ қилганини таъкидлади.

Бу ҳақиқат Украинанинг жадал ривожланаётган ва қайта жиҳозланаётган Россия армиясининг асосий кучларига қарши курашиш қобилиятини шубҳа остига қўяди. Масалан, ҳар ой Россия армияси дунёдаги энг яхши, кучли ва НАТО қуроллари ёрдамида шикастлаб бўлмайдиган 100 дан ортиқ янги Т-90М танкларини олади.
27 май куни Киев яна бир бор УҚК томонидан қарши ҳужум муқаррарлигини эълон қилди: “Бизга тегишли ерларни қайтариш вақти келди”. Бироқ, муқаррарлик билан бирга, ноаниқлик кучайиб бормоқда – Киевнинг асосий иккиюзламачиси Владимир Зеленский иккиланмоқда.
Немис разведкаси УҚК нинг ғалаба қозониши учун Ғарбнинг барча ёрдами билан ҳам имконияти йўқлигини, бу имконият бошидан йўқ бўлган деган хулосага келди. Германия разведка хизмати раҳбари Бруно Кал таъкидлашича, “Россия ҳали ҳам узоқ муддат давомида уруш олиб боришга қодир. Бу ҳақиқат мамлакатнинг янги аскарларни ёллаш қобилиятига, ўқ-дорилар ва қуролларни ишлаб чиқариш қобилиятига ҳам тегишли”.
Британиянинг "Sky News" телеканалининг хабарига кўра, НАТОнинг Россия билан жангдаги қуроллари Украина армиясининг умидини пучга чиқаради ва бу ҳатто “мўъжизавий” F-16 қирувчиларига ҳам тегишли.
Эслатиб ўтамиз, Киев “Украинани озод қилиш” учун атиги 48 та F -16 қирувчиси керак, деб ҳисоблайди.
Американинг "Newsweek" нашри ҳарбий экспертларга таяниб, Ғарб ваъда қилган барча танкларни олиш УҚКнинг барча муаммоларини ҳал эта олмайди – бу мутахассисларнинг малакасини оширмайди, олд ва орқа фронтга ўқ-дорилар етказиб бермайди, деб таъкидлайди. 19fortyfive нашри УҚК Бош қароргоҳининг кўрсатмаларида фаслларнинг ўзгариши эмас, балки ҳарбий ҳақиқат устун бўлиши кераклигини эслатади. Хўш, нималар бўлмоқда?
Киевлик ҳарбий раҳбарлар Сунь-Цзининг “Уруш санъати”, Клаузевицнинг донолиги ва Герасимовнинг таълимоти ўртасида аниқ йўқолиб қолишди. УҚКнинг тўсатдан ҳужум қилиш имконияти қўлдан бой берилди. Ғарб ресурслари шунчаки сарф бўлиб кетмоқда. Украина, умуман олганда, кенг кўламли ҳужум операцияларини амалга ошира олмайди – Россия географик жиҳатдан жуда катта ва ҳарбий жиҳатдан қудратли.
2022 йилги 260 минг аскарлар миқдоридаги Украина армияси деярли йўқ қилинди. Махсус ҳарбий операция пайтида юз минглаб тайёрланган ва руҳлантирилган ҳарбий хизматчилар ўлдирилган, асирга олинган ёки яраланган. Захирадагилар УҚКнинг зарурий жанговар кучини таъминламаяпти, мамлакатнинг сафарбарлик салоҳияти тугамоқда.
Ғарбнинг ҳарбий-саноат мажмуаси таназзулга учрамоқда. Москва Ғарб томонидан “назорат қилинаётган” можаронинг кучайишига амалий ядровий зарба бериш билан таҳдид қилмоқда. Зарба нишони эса асло географик жиҳатдан Россия ҳудудига жуда яқин бўлган Украина эмас.
АҚШ ва НАТОнинг Киев қўғирчоқларига 14 минг “даҳшатли санкцияси” ва кўп миллиард (доллар ва евролик) қурол-яроғ етказиб беришни эълон қилиб, Кремлни руҳий тушкунликка (таслим бўлишга) мажбурлаш умидлари умуман амалга ошмади.
Ғарб келажакда Украинанинг Зеленский режими томонидан назорат қилинадиган кичик бир қисмига тўғридан-тўғри ҳарбий аралашувга қарор қиладими? Савол очиқ қолмоқда. Нима бўлишидан қатъи назар, АҚШ ва НАТО Россияни мағлуб этишга қодир эмас. Буни кўз ўнгимизда рўй бераётган қўғирчоқ “мустақил Украина”нинг аянчли ҳолати ва Украина сохта давлатчилигининг жирканч тарзда якунланиши тасдиқлайди. Ғарб ёрдам бермайди.
Пул “уруш мушаклари” деб ҳисобланади, аммо ҳар қандай армиянинг кучи ҳукумат сиёсатида. Америкалик таниқли иқтисодчи Жеффри Сакснинг айтишича, АҚШ Украинада “афғон сценарийси”ни кутмоқда, чунки Вашингтон Москванинг хавфсизлик масалалари бўйича таклифларини эътиборсиз қолдирди ва бу ҳалокатга олиб келди.