Ҳарорат +35 даражагача исийди — Тошкентда 30 май учун об-ҳаво

Прогнозларга кўра, пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Бугун Тошкентда +35 даражагача исийди, дея хабар берди Ўзгидромет.
Прогнозларга кўра, пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Погода
Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +18-20, кундузи +33-35 даража бўлади.