Нодирбек Абдусатторов "Norway Chess" турнирида ғолибликни қўлга киритди

Бугундан "Norway Chess" турнирида классик баҳслар бошланади ва мусобақа бир неча кун давом этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Нодирбек Абдусатторов Норвегиядаги "Norway Chess" турнирининг блиц йўналишида биринчи ўринни эгаллади.
30 май, яъни бугундан мусобақада классик баҳслар бошланади ва мусобақа бир неча кун давом этади.
Абдусатторов блиц турнир давомида қуйидаги натижаларни қайд этди:
1-тур: Шаҳриёр Мамедьяров (Озарбайжон) - Нодирбек Абдусатторов - 0,5:0,5;
2-тур: Ҳикару Накамура (АҚШ) - Нодирбек Абдусатторов - 1:0;
3-тур: Нодирбек Абдусатторов - Фабиано Каруана (АҚШ) 1:0;
4-тур: Магнус Карлсен (Норвегия) - Нодирбек Абдусатторов 1:0;
5-тур: Нодирбек Абдусатторов - Арян Тари (Норвегия) 1:0;
6-тур: Уэсли Со (АҚШ) - Нодирбек Абдусатторов 0:1;
7-тур: Нодирбек Абдусатторов - Алиризо Фируджа (Франция) 0,5:0,5;
8-тур: Аниш Гири (Нидерландия) - Нодирбек Абдусатторов 0:1;
9-тур: Нодирбек Абдусатторов - Гукеш (Ҳиндистон) 1:0.
Эслатиб ўтамиз, мусобақа 9 июнга қадар давом этади. Мусобақанинг соврин жамғармаси 2,5 миллион кронни ташкил этади (тахминан 243 минг доллар). Ғолиб 750 минг крон (тахминан 67,6 минг доллар) олади.