Нодирбек Абдусатторов нуфузли “Norway Chess” турнирида иштирок этади

Нодирбек Абдусатторов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.05.2023
Oбуна бўлиш
Мусобақада Магнус Карлсен, Аниш Гири, Ҳикару Накамура ва дунёнинг бошқа кучли шахматчилари соврин учун куч синашишади.
ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов Норвегиянинг Ставангер шаҳрида бўлиб ўтадиган энг нуфузли классик шахмат турнирларидан бири бўлган “Norway Chess” мусобақасида иштирок этади.
29 май-9 июнь кунлари бўлиб ўтадиган мусобақанинг соврин жамғармаси 2,5 миллион кронни ташкил этади (тахминан 243 минг доллар). Ғолиб 750 минг крон (тахминан 67,6 минг доллар) олади.
Турнирда қуйидаги шахматчилар иштирок этади:
ФИДE жаҳон рейтинги етакчиси Магнус Карлсен (2853, Норвегия);
Алиризо Фирузжа (4-ўрин, 2785, Франция)
Ҳикару Накамура (5-ўрин, 2775, АҚШ)
Аниш Гири (6-ўрин, 2768, Нидерландия)
Фабиано Каруана (7-ўрин, 2764, АҚШ)
Уэсли Со (8-ўрин, 2760, АҚШ)
Шаҳрияр Мамедяров (16-ўрин, 2738, Озарбайжон)
Гукеш Доммаражу (18-ўрин, 2732, Ҳиндистон)
Нодирбек Абдусатторов (19-ўрин, 2731, Ўзбекистон)
Арян Тари (104-ўрин, 2642, Норвегия).
Бугун мусобақа доирасида блиц баҳслари ўтказилади. Унда барча 9 та тур ўйинлари ташкил этилади. Эртадан бошлаб эса классик баҳслар бошланади.

Баҳслар Тошкент вақти билан соат 22:00 дан сўнг бошланади.
Аввалроқ Нодирбек Абдусатторов шахмат бўйича “ChessKid” турнири ғолиби бўлгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0