"Улар бизни худди шундай жавоб зарбаси беришга мажбурлашмоқчи бўлишди. Биз қандай йўл тутишни ўйлаб кўрамиз, лекин Украина фуқаролари уларнинг бугунги давлат раҳбарлари бизни нимага ундаётганидан хабардор бўлиши керак. Бундан ташқари, улар яна бошқа хавфлардан ҳам огоҳ бўлишлари керак, масалан, Запорожье АЭСи фаолиятини бузишга уриниш, ифлос мосламалардан (ифлос бомба - таҳр.) фойдаланишга уринишлар бўлаётганидан. Биз уларнинг бошида қандай фикрлар борлигини биламиз", — деди Россия президенти.
Шойгунинг айтишига кўра, Москва томон учирилган 8 та дроннинг 5 таси Москва вилояти ҳудудида "Панцир-С" зенит-ракета тизими томонидан уриб туширилган ва яна 3 таси электрон кураш воситалари орқали бостирилгани туфайли бошқарувни йўқотиб, мўлжалланган нишондан четга кетган.