Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Путин Москвага уюштирилган дронлар ҳужумига изоҳ берди

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин. Архивное фото
Президент РФ В. Путин. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2023
Oбуна бўлиш
Москва томон учирилган 8та дроннинг бештаси "Панцир-С" томонидан уриб туширилган, учтаси РЭК воситалари ёрдамида мўлжалдан четлатилган.
ТОШКEНТ, 30 май – Sputnik. Украина учувчисиз аппаратлар билан 30 май эрта тонгда Москва ва Москва вилоятидаги тинч аҳоли турар жой биноларига ҳужум уюштирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Россия президенти Владимир Путин Киевнинг ушбу терорчилик ҳужумини Россия ҳарбийларининг яқинда Украина қарор қабул қилиш марказларига берган зарбасига жавоб деб тушуниш кераклигини таъкидлади.
"Россия Қуролли кучлари Украина ҳудуди бўйлаб узоқ масофали аниқ зарба берувчи қуроллар ёрдамида зарбалар бермоқда. Зарбалар айнан ҳарбий инфратузилма объектлари, ўқ-дори ва ёқилғи омборларига берилмоқда. Яқинда биз Украина ҳарбий разведкаси штабига зарба берган эдик. Бунга жавобан эса Киев режими бошқача йўл танлади. Улар Россияни ва унинг аҳолисини қўрқитмоқчи бўлишди ва тинч аҳоли турар жойларига зарба беришди. Буни фақат террорчилик дейиш мумкин", - деди Путин.
Шунингдек, Россия президенти Москва ҳаво мудофаа тизими кераклидек ишлаганини, лекин уни янада зичлаштириш кераклигини таъкидлади.
"Биз бу каби муаммо билан Суриядаги Хмеймим аэродромда дуч келганмиз, лекин Москва унга нисбатан бир неча баробар катта. Лекин биз нима қилиш кераклигини биламиз, мудофаа тизими зичлаштирилади", - деди президент.
Ундан ташқари Владимир Путин Киев режими ушбу билан Россиянинг жавоб зарбаси беришга ундамоқчи бўлгани, провокация қилаётганидан ҳайрон бўлганини айтди.

"Улар бизни худди шундай жавоб зарбаси беришга мажбурлашмоқчи бўлишди. Биз қандай йўл тутишни ўйлаб кўрамиз, лекин Украина фуқаролари уларнинг бугунги давлат раҳбарлари бизни нимага ундаётганидан хабардор бўлиши керак. Бундан ташқари, улар яна бошқа хавфлардан ҳам огоҳ бўлишлари керак, масалан, Запорожье АЭСи фаолиятини бузишга уриниш, ифлос мосламалардан (ифлос бомба - таҳр.) фойдаланишга уринишлар бўлаётганидан. Биз уларнинг бошида қандай фикрлар борлигини биламиз", — деди Россия президенти.

Бироз олдин Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Москвага дронлар ҳужуми ҳақида қуйидагиларни маълум қилган эди:
"Бугун эрталаб Киев режими Москва вилоятида теракт уюштирди. Шуни таъкидлашни истардимки, бу тинч аҳолига қарши қаратилган зарба эди. Унга саккизта самолёт типидаги учувчисиз учиш аппаратлари жалб қилинган. Уларнинг барчаси зарбага учраган", - дейди Россия мудофаа вазирлиги раҳбари.

Шойгунинг айтишига кўра, Москва томон учирилган 8 та дроннинг 5 таси Москва вилояти ҳудудида "Панцир-С" зенит-ракета тизими томонидан уриб туширилган ва яна 3 таси электрон кураш воситалари орқали бостирилгани туфайли бошқарувни йўқотиб, мўлжалланган нишондан четга кетган.

Эслатиб ўтамиз, қулаган дронлар Москва жануби-ғарбидаги Ленин хиёнбони ва Профсоюзная кўчаси бўйлаб турар-жой биноларига зарар етказган. Яна бир дрон Янги Москвадаги Атласов кўчаси пастидаги уйга бориб тушди. Пойтахт мэри Сергей Собяниннинг сўзларига кўра, икки киши тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган, улар касалхонага ётқизишга муҳтож бўлмаган.
Янгиликлар лентаси
0