Ўтган тунда Украина Қуролли кучлари “Град” ёппасига ўт очиш тизимидан Горловкадаги тинч аҳоли турар жойларига зарба берди.
Гувоҳларнинг айтишига кўра, Горловкага снарядлар пакетининг ярми келиб тушди — яъни 20 та снаряд. Снарядлар шаҳарнинг аҳоли зич яшайдиган ҳудудига келиб тушган.
Зарба оқибатида икки нафар тинч аҳоли вакили яраланган.
Маълумот учун, ўтган ҳафтада Артёмовск (Бахмут) қалъасини қўлдан бой берган украиналиклар Россияга ҳар қандай бўлмасин йўл билан зарба беришга уринмоқда. Жумладан, Россиянинг Белгород ва Браянск чегарадош ҳудудларига диверсион гуруҳлар жўнатиш ҳамда озод қилинган ҳудудларнинг тинч аҳоли яшайдиган манзилларига ҳам ракета зарбалари бермоқда.