ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Рязанда ҳокимият ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари кўмагида 23-25 май кунлари илк бор "Маданиятлар синтези" этник маданият фестивали бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мусофир Telegram-канали хабар қилди.
Тадбир “Олмаз” ўзбек миллий-маданий ташкилоти томонидан ташкил қилинди.
© Sputnik
Тадбирнинг биринчи кунида меҳмонларга “Fashion with an accent” янги бренди тақдим этилди ҳамда профессионал ва ҳаваскор дизайнерлар, миллий жамоат ташкилотлари, Рязань халқ амалий санъати институтининг катталар ва болалар учун этник ва замонавий либослари тўпламлари тақдим этилди.
© Sputnik
Иккинчи кун дастурида анъанавий Рязань либосининг келиб чиқиши, тарихий ва замонавий либосдаги Михайловский тўрлари, ўзбек дўпписининг махфий кодлари ҳақида маърузалар тингланди.
© Sputnik
Бухоро (Ўзбекистон), Владикавказ (Осетия) ва Екатеринбургдан мода ва гўзаллик саноати ижодкорларининг видео табриклари намойиш қилинди.
© Sputnik
3 кун давомида кўргазма-ярмарка ва “Плов62” буфети ишлади.
© Sputnik
Очилиш маросимида ташкилотчилар ва энг фаол иштирокчилар Рязан вилояти ҳудудий сиёсат вазирлигининг фахрий ёрлиқлари ва совғалар билан тақдирланди.