Қўл жанги: Намангандаги турнирда ўзбекистонлик полвон россияликдан устун келди — фото

Наманганда қўл жанги бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Наманган вилояти марказидаги “Афсоналар водийси” тематик паркида Қўл жанги бўйича чемпионлар лигаси халқаро турнири бўлиб ўтди, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Хабарга кўра, мусобақани қўл жанги бўйича халқаро федерация вакиллари, Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззақов очиб берган.
“Ушбу шоу тарзида ташкилланган турнирда Россиянинг номдор спортчилари юртимиз полвонлари билан жанг олиб боришди”, - дейилган хабарда.
Халқаро турнирнинг марказий жанги ўзбекистонлик Алишер Жураханов ҳамда Россия вакили Вадим Акалович ўртасида бўлиб, унда Жўрахонов 3:2 ҳисобида ғолиб бўлди.
Мусобақа ғолиблари ва совриндорларига ташкилотчилар томонидан пул мукофотлари, эсдалик совғалари топширилди. Кеча давомида ўзбек эстрадаси вакиллари иштирокида гала-концерт ҳам бўлиб ўтди.