Олмалиқда марказий кўчалардан бири 2 ойга ёпилди

Ҳайдовчилардан ушбу ҳолатни инобатга олган ҳолда ҳаракатланишлари сўралган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида ер ости пиёдалар ўтиш жойи қурилиши муносабати билан марказий кўчалардан бири 2 ой муддатга ёпилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, 28 май куни соат 16:00 дан бошлаб, Олмалиқ шаҳри Эҳтиром кўчасининг маълум бир қисми (Ойдин бозори) 2 ой муддатга ер ости пиёдалар ўтиш жойи қурилиши муносабати билан транспорт воситалари ҳаракати учун тўлиқ чекланди. Ушбу кўчани айланиб ўтиш учун ҳайдовчилар Mирзо Улуғбек, Тотувлик, Байналминалчилар кўчалари орқали ҳаракатланади.
“Ҳайдовчилардан ушбу ҳолатни инобатга олган ҳолда ҳаракатланишларини, ҳаракатланиш вақтида йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини сўраб қоламиз”, - дейилади хабарда.