https://sputniknews.uz/20230529/olmaliq-markaziy-kocha-35444489.html
Олмалиқда марказий кўчалардан бири 2 ойга ёпилди
Олмалиқда марказий кўчалардан бири 2 ойга ёпилди
Sputnik Ўзбекистон
Ҳайдовчилардан ушбу ҳолатни инобатга олган ҳолда ҳаракатланишлари сўралган.
2023-05-29T09:38+0500
2023-05-29T09:38+0500
2023-05-29T16:55+0500
жамият
ўзбекистон
тошкент вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/0f/25339586_0:102:2849:1705_1920x0_80_0_0_4078f8fa6ece6c3f40482b92a9590992.jpg
ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида ер ости пиёдалар ўтиш жойи қурилиши муносабати билан марказий кўчалардан бири 2 ой муддатга ёпилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.Таъкидланишича, 28 май куни соат 16:00 дан бошлаб, Олмалиқ шаҳри Эҳтиром кўчасининг маълум бир қисми (Ойдин бозори) 2 ой муддатга ер ости пиёдалар ўтиш жойи қурилиши муносабати билан транспорт воситалари ҳаракати учун тўлиқ чекланди. Ушбу кўчани айланиб ўтиш учун ҳайдовчилар Mирзо Улуғбек, Тотувлик, Байналминалчилар кўчалари орқали ҳаракатланади. “Ҳайдовчилардан ушбу ҳолатни инобатга олган ҳолда ҳаракатланишларини, ҳаракатланиш вақтида йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини сўраб қоламиз”, - дейилади хабарда.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/0f/25339586_0:64:2382:1851_1920x0_80_0_0_2fcdc20160d130fe1c50892f96fa0ef3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
олмалиқ кўча
Олмалиқда марказий кўчалардан бири 2 ойга ёпилди
09:38 29.05.2023 (янгиланди: 16:55 29.05.2023) Ҳайдовчилардан ушбу ҳолатни инобатга олган ҳолда ҳаракатланишлари сўралган.
ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида ер ости пиёдалар ўтиш жойи қурилиши муносабати билан марказий кўчалардан бири 2 ой муддатга ёпилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати
хабар берди. Таъкидланишича, 28 май куни соат 16:00 дан бошлаб, Олмалиқ шаҳри Эҳтиром кўчасининг маълум бир қисми (Ойдин бозори) 2 ой муддатга ер ости пиёдалар ўтиш жойи қурилиши муносабати билан транспорт воситалари ҳаракати учун тўлиқ чекланди. Ушбу кўчани айланиб ўтиш учун ҳайдовчилар Mирзо Улуғбек, Тотувлик, Байналминалчилар кўчалари орқали ҳаракатланади.
“Ҳайдовчилардан ушбу ҳолатни инобатга олган ҳолда ҳаракатланишларини, ҳаракатланиш вақтида йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини сўраб қоламиз”, - дейилади хабарда.