Ўзбекистонда ҳаж мавсуми қачондан бошланиши маълум қилинди

Ўзбекистондан Саудия Арабистонига 4 июндан 19 июнга қадар ҳар куни 4 та авиақатнов амалга оширилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Ўзбекистонда ҳаж мавсуми жорий йил 4 июндан бошланади. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита хабар берди.
Ўзбекистондан Саудия Арабистонига 4 июндан 19 июнга қадар ҳар куни 4 та авиақатнов амалга оширилади.
Бу йил 10 та ҳудудий аэропортлардан – Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Наманган-Мадина, Фарғона-Мадина, Самарқанд-Мадина, Қарши-Мадина, Термиз-Мадина, Урганч-Мадина, Нукус-Мадина ва Навоий-Мадина йўналишлари бўйича зиёратчилар ҳаж сафарига кузатилади.
Таъкидланишича, зиёратчиларни гуруҳларга ажратиш, элликбошилар бириктириш, уларнинг малакасини ошириш, шифокорлаш ажратиш, ошпазларни жалб этиш ишлари якунига етказилди.
“Ҳаж-2023” мавсумига тайёргарлик ишларини амалга ошириш мақсадида дастлабки ишчи гуруҳ Саудия Арабистонига жўнаб кетган ва айни пайтда улар томонидан барча ташкилий ва амалий саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, тажрибали уламолар томонидан элликбошилар билан зиёратчиларга хизмат кўрсатиш юзасидан сафар олди ўқув машғулотлари ўтилган. Гуруҳ раҳбарлари зиёратчилар билан сафар олди ўқув машғулотларини бошлаб юборган. Зиёратчиларга ҳаж рисоласи ҳам тақдим этилган.
Аввалроқ, ҳажга боришдан олдин бажариладиган амаллар ҳақида хабар бергандик.