Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп?

Хорижий капитал иштирокида энг кўп фаолият кўрсатаётган корхоналар ичида Россия, Хитой етакчилик қилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 12 мингдан ошди, дея хабар берди Статистика агентлиги.
Қайд этилишича, 2023 йил 1 май ҳолатига республикада фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 12 989 тани ташкил этган.
Хорижий капитал иштирокида энг кўп фаолият кўрсатаётган корхоналар ичида Россия, Хитой етакчилик қилмоқда. Биргина Россия 2 905 та, Хитойдан эса 1 807 та капитал иштирокидаги корхоналар фаолият юритмоқда.
Корхоналар сони:
Россия – 2 905 та;
Хитой – 1 807та;
Туркия – 1 798 та;
Қозоғистон – 986 та;
Жанубий Корея – 712 та;
АҚШ – 297 та;
Қирғизистон – 258 та;
Тожикистон – 253 та.
Ўзбекистон экспортидаги топ-10 давлат — инфографика