ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Аргентинада ҳозиргина якунланган Ўзбекистон – Гватемала U-20 терма жамоалар учрашувида Ўзбекистон терма жамоаси ғалабага эришди. Ҳисоб 2:0. Голлар: Шаҳзодбек Нематжонов 9ʼ, 21ʼ
Бу ўзбекистон терма жамоасининг учинчи ўйини эди.
Эслатиб ўтамиз, турнир 20 майдан 11 июнгача давом этади. Равшан Ҳайдаров шогирдлари Аргентина, Янги Зеландия ва Гватемала терма жамоалари билан ҳам тўп сурди. Турнирнинг гуруҳ босқичида жами 24 давлатдан ёшлар терма жамоалари иштирок этади. Ўзбекистон “А” гуруҳидан жой олди. Гуруҳ ўйинлари натижаларига кўра, 16 нафар энг яхши жамоа чемпионатнинг кейинги босқичига йўл олади.