Ўзбекистонлик боксчилар Россиядаги халқаро турнирда 12 та медални қўлга киритишди

Ўзбекистон терма жамоаси турнир якунига кўра 3 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Ўзбекистонлик боксчилар Россиянинг Хабаровск шаҳрида бокс бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Константин Коротков хотирасига бағишланган халқаро турнирда 12 та медал сазовори бўлишди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Мусобақада эркаклар ва аёллар таркиби билан қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси умумий ҳисобда 12 та медалга сазовор бўлди.
Вакиллар турнир якунига кўра 3 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритишди.
Жамоа сафида қуйидаги боксчилар совриндор бўлишди:
Олтин медаль:
-50 кг: Сабина Бобоқулова
-54 кг: Нигина Ўктамова
-75 кг: Азиза Зокирова
Кумуш медаль:
-50 кг: Феруза Казакова
-57 кг: Ситора Турдибекова
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова
-75 кг: Алишер Аюбов
-86 кг: Одилжон Аслонов
Бронза медаль:
-54 кг: Ахтамов Қодирбек
-71 кг: Жавлонбек Йўлдошев
-71 кг: Аман Консбеков
-92 кг: Амиршох Самадов