Украина Қуролли кучлари Донецк шаҳрида жойлашган Илмий институт биносига журналистлар ишлаётган вақтида такрорий зарба берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, такрорий зарба оқибатида 37 ёшли аёл қурбон бўлган.
Донецкдаги илмий институт биносига дастлабки зарба бундан икки соат олдин берилган эди. Ўшанда снаряд институт биносига шикаст етказган эди.
Барча зарбалар АҚШда ишлаб чиқилган HIMARS реактив мосламаси ёрдамида берилган.