ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik Янгиланган "Chevrolet Tracker" ва "Onix" автомобилларининг сотуви бошланган илк куннинг ўзида 24 878 тадан ортиқ шартномалар имзоланди, дея хабар берди "Ўзавтосаноат".
Қайд этилишича, 24 878 тадан ортиқ шартномаларнинг 21 489 донага яқини "Chevrolet Tracker" автомобиль модели учун тузилган.
"Chevrolet Tracker "- харидорлар "Tracker"нинг Plus ва Redline турларини афзал кўришмоқда. 65% шартнома автомобилнинг айнан ушбу турларини харид қилиш учун тузилган.
"Chevrolet Onix" - мазкур автомобил сотуви билан ҳам айнан шундай. Янги комплектациялари учун тузилган шартномалар 75% ни ташкил этмоқда.