Янгиланган "Chevrolet Tracker" ва "Onix" автомобиллари сотуви бошланди — нархлар

© SputnikUzAuto Motors начала серийное производство Chevrolet Tracker 2023
UzAuto Motors начала серийное производство Chevrolet Tracker 2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2023
Oбуна бўлиш
Шартнома учун очиқ бўлган аввалги комплектацияларнинг нархи ўзгаришсиз қолади.
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Бугундан "Chevrolet Tracker" ва "Onix" автомобилларининг янгиланган комплектациялари учун шартнома бериш бошланди, дея хабар берди "UzAuto" Motors.
Қайд этилишича, янгиланган комплектациялар автомобиль эгаларининг шахсий истак ва талабларига кўра автомобилни созлашда янада кўпроқ имкониятларни таклиф этади.
Шартнома учун очиқ бўлган аввалги комплектацияларнинг нархи ўзгаришсиз қолади.
Қуйидаги моделларга шартнома расмийлаштириш мумкин:
"Chevrolet Tracker" - аввалги комплектациялар:
LS - 211 454 880 сўм.
LTZ- 231 196 000 сўм.
Premier - 251 142 080 сўм.
Қўшимча опцияларга эга янгиланган комплектациялар:
LS Plus - 223 824 160 сўм.
LTZ Plus - 246 981 280 сўм.
Premier Plus - 276 016 160 сўм.
Redline - 285 834 080 сўм.
"Chevrolet Onix" - аввалги комплектациялар:
Premier 1 - 207 347 000 сўм.
Premier 2 - 214 748 000 сўм.
Қўшимча опцияларга эга янгиланган комплектациялар:
Premier 2 Plus - 221 640 160 сўм.
Redline - 230 624 800 сўм.
"Chevrolet Tracker" ва "Onix" автомобилларининг асосий опцияларига қўшимча равишда "Plus" комплектацияси барча “Иситиш тизими” опциялари билан, жумладан рул, олд ва орқа ўриндиқлар ён ойналар, олд лабовой ойна иситиш тизими опциялари билан шунингдек, қорайтирилган орқа ва орқа ён ойналар, двигатель ҳимоя картери ва қўшимча қулай опциялар билан жиҳозланади.
Янгиликлар лентаси
0