Орол денгизининг қуриган тубида экстремал автопойга бошланди — фото, видео

Иштирокчилар автомашиналар ва мотоциклларда Устюрт текислиги ва Орол денгизининг қуриб қолган туби бўйлаб ҳаракатланадилар. Пойга йўлининг умумий узунлиги 400 км дан ортиқ.
Sputnik
МЎЙНОҚ, 26 май — Sputnik. Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида “Rally Muynak” халқаро экстремал автомобил мусобақаси бошланди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Пойгачилар, сайёҳлар ва томошабинларни бой дастур кутмоқда.
Унда автопойга, мотокрос, маҳорат сабоқлари ва Қорақалпоғистон ошпазларининг гастрономик чиқишлари, миллий брендлар намойиши ва кечки электрон мусиқа концертлари ўрин олган.
Пойгачилар Устюрт текислиги ва Орол денгизининг қуриган туби бўйлаб ҳаракатланишлари керак бўлади. Пойга йўлининг умумий узунлиги 400 км дан ортиқ.
“Rally Muynak”да Марказий Осиё ва Россиядан 150 дан ортиқ спортчи иштирок этмоқда.
Улар 27 май куни соат 14.00 да якунланади.
Ушбу мусобақада 40 дан зиёд автомобиль, 20 дан зиёд мотоцикл ва 10 дан зиёд баггиларда умумий ҳисобда 150 га яқин спортчилар иштирок этиши кутилмоқда.