ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.
Мудофаа вазирлиги ҳисоботи:
Ўтган тунда Россия Қуролли rучлари узоқ масофали юқори аниқликдаги қуроллар билан Украина қўшинларининг ўқ-дорилар сақланадиган жойларига гуруҳли зарба берди. Зарба барча нишонга олинган объектларга етиб борди.
Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи Харков вилоятининг Двуречная ва Кисловка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг 35 нафар ҳарбий хизматчиси, учта машинаси ва "Мста-Б" гаубицасини йўқ қилди.
Харков вилоятининг Масютовка ва Ивановка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг иккита диверсион ва разведка гуруҳининг ҳаракатлари тўхтатилди.
Красний Лиман йўналишида авиация ва "Марказ" қўшинлари гуруҳи артиллериясиЛуганск Халқ Республикасининг Кузмино ва Донетск Халқ Республикасининг Ямполовка аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 60 дан ортиқ ҳарбий хизматчилари, иккита зирҳли жанговар машинаси, иккита пикапи, "Акация" ўзиюрар артиллерия мажмуаси, шунингдек, Д-20 ва Д-30 гаубицалари йўқ қилинди.
Донетск йўналишида оператив-тактик ва армия авиациясининг зарбалари, "Жануб" кучлар гуруҳи бўлинмаларининг фаол ҳаракатлари натижасида душманнинг 190 нафаргача ҳарбий хизматчилари, иккита зирҳли жанговар машинаси, учта пикапи Д-30 гаубицаси йўқ қилинди.
ДХРнинг Верхнекаменское қишлоғи яқинида УҚКнинг 54-механизациялашган бригадасининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Жанубий Донетск ва Запорожье йўналишларида "Восток" қўшинлари гуруҳи Запороже вилоятининг Орехов, Малая Токмачка ва ЛХРнинг Новоселка аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 120 дан ортиқ ҳарбий хизматчилари, шунингдек, тўртта автомашинасини йўқ қилди.
Херсон йўналишида кун давомида 30 тагача украиналик ҳарбий хизматчи, бешта техника, Д-30 гаубицаси ва "Акация" ўзиюрар артиллерия мажмуаси йўқ қилинди.
Армия авиацияси ва артиллерияси ўтган сутка давомида УҚКнинг 92 та туманда ўқ отиш позицияларда жойлашган 78та артиллерия бўлинмалари ва ҳарбий техникаси зарба берди.
Николаев вилояти, Новониколаевка аҳоли пункти ҳудудида "СТ-68УМ" паст баландликдаги нишонларни аниқлаш ва кузатиш учун Украина радиолокацион станцияси йўқ қилинди.
Ҳаво мудофаа кучлари томонидан "Гром-2" оператив-тактик ракетаси, АҚШда ишлаб чиқилган HIMARS кўп ракетали тизимининг 10та ракетаси, шунингдек, иккита узоқ масофали "Storm Shadow" қанотли ракеталари тутиб олинди.
Бундан ташқари, Харков вилояти Олшана, ЛХРнинг Золотаревка, Николаевка, ДХРНинг Артёмовск, Херсон вилоятининг Голая Пристань, Велика Лепетиха, Запорожье вилоятининг Комсомолская ва Токмак аҳоли пунктлари ҳудудларида кунига 20та Украина учувчисиз учиш аппарати йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина жами 429 та самолёт, 235 та вертолёт, 4341 та учувчисиз учиш аппарати, 424 та зенит-ракета мажмуаси, 9302 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 1100 та кўп ракетали тизимлар, 4908 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлар, шунингдек, 10464 дона махсус ҳарбий машиналарини йўқотди.