АҚШ Афғонистондаги террорчилар ёрдамида бутун минтақани беқарорлаштирмоқчи — Шойгу

Россия мудофаа вазирининг таъкидлашича, шу мақсадда назорат остидаги гуруҳ жангариларини Яқин Шарқдан Афғонистонга юбориш ташкил этилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Вашингтон минтақадаги вазиятни издан чиқариш учун Афғонистондаги ноқонуний қуролли гуруҳлар салоҳиятидан фойдаланиш ниятида. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Минскдаги Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига (КХШТ) аъзо мамлакатлар Мудофаа вазирлари кенгаши йиғилишида маълум қилди.

“Яна бир беқарорлик ўчоғи Афғонистон бўлиб қолмоқда. Асосий таҳдид бу мамлакатда ҳокимият тепасига толиблар* ислом ҳаракати келгандан сўнг ўз мавқеларини сезиларли мустаҳкамлаб олган ноқонуний қуролли гуруҳлардан келиб чиқмоқда. Ҳисоблаймизки, АҚШ минтақадаги вазиятни беқарорлаштириш учун бу террорчи ташкилотлар салоҳиятидан фойдаланиш ниятида”, -деди Шойгу.

Россия мудофаа вазирининг таъкидлашича, шу мақсадда назорат остидаги гуруҳ жангариларини Яқин Шарқдан Афғонистонга юбориш ташкил этилган.
“Кейинчалик улар қўшни мамлакатларга, хусусан, террорчилик актларини содир этиш учун кириши мумкин”, - деди у.
“Бундай шароитларда афғон йўналишида сайъ-ҳаракатларни мувофиқлаштириш, ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама форматлардаги қўшма машғулотларга алоҳида эътибор қаратмоқ зарур деб ҳисоблаймиз”, - дея қўшимча қилди Россия вазири.
Шунингдек, Шойгу НАТО мамлакатлари Афғонистондан шошилинч кетгандан кейин уни қайта тиклаш ўрнига турли усуллар билан Марказий Осиё минтақасида ҳарбий жиҳатдан бўлишга уринаётганини таъкидлади.
“Буни минтақа ва умуман КХШТ ҳудудидаги бевосита барқарорлик таҳдиди сифатида кўрамиз”, - деди у.
* террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остидаги ташкилот аъзолари