https://sputniknews.uz/20230525/shoygu-aqsh-afgoniston-terrorchilar-35339923.html
АҚШ Афғонистондаги террорчилар ёрдамида бутун минтақани беқарорлаштирмоқчи — Шойгу
АҚШ Афғонистондаги террорчилар ёрдамида бутун минтақани беқарорлаштирмоқчи — Шойгу
Sputnik Ўзбекистон
Вашингтон минтақадаги вазиятни издан чиқариш учун Афғонистондаги ноқонуний қуролли гуруҳлар салоҳиятидан фойдаланиш ниятида. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Минскдаги Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига (КХШТ) аъзо мамлакатлар Мудофаа вазирлари кенгаши йиғилишида маълум қилди.
2023-05-25T14:37+0500
2023-05-25T14:37+0500
2023-05-25T20:43+0500
россия
ақш
афғонистон
коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (кхшт)
минск
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/19/35339099_0:157:3081:1890_1920x0_80_0_0_eefc4e83ccd76a73666e1b79e774a811.jpg
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Вашингтон минтақадаги вазиятни издан чиқариш учун Афғонистондаги ноқонуний қуролли гуруҳлар салоҳиятидан фойдаланиш ниятида. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Минскдаги Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига (КХШТ) аъзо мамлакатлар Мудофаа вазирлари кенгаши йиғилишида маълум қилди.Россия мудофаа вазирининг таъкидлашича, шу мақсадда назорат остидаги гуруҳ жангариларини Яқин Шарқдан Афғонистонга юбориш ташкил этилган.“Кейинчалик улар қўшни мамлакатларга, хусусан, террорчилик актларини содир этиш учун кириши мумкин”, - деди у.“Бундай шароитларда афғон йўналишида сайъ-ҳаракатларни мувофиқлаштириш, ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама форматлардаги қўшма машғулотларга алоҳида эътибор қаратмоқ зарур деб ҳисоблаймиз”, - дея қўшимча қилди Россия вазири.Шунингдек, Шойгу НАТО мамлакатлари Афғонистондан шошилинч кетгандан кейин уни қайта тиклаш ўрнига турли усуллар билан Марказий Осиё минтақасида ҳарбий жиҳатдан бўлишга уринаётганини таъкидлади.“Буни минтақа ва умуман КХШТ ҳудудидаги бевосита барқарорлик таҳдиди сифатида кўрамиз”, - деди у.* террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остидаги ташкилот аъзолари
минск
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/19/35339099_175:0:2904:2047_1920x0_80_0_0_0ad7ef14acdef983b9d4d7e92305ae9f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сергей шойгу ақш афғонистон марказий осиё минтақаси террорчилар таҳдиди
сергей шойгу ақш афғонистон марказий осиё минтақаси террорчилар таҳдиди
АҚШ Афғонистондаги террорчилар ёрдамида бутун минтақани беқарорлаштирмоқчи — Шойгу
14:37 25.05.2023 (янгиланди: 20:43 25.05.2023) Россия мудофаа вазирининг таъкидлашича, шу мақсадда назорат остидаги гуруҳ жангариларини Яқин Шарқдан Афғонистонга юбориш ташкил этилган.
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Вашингтон минтақадаги вазиятни издан чиқариш учун Афғонистондаги ноқонуний қуролли гуруҳлар салоҳиятидан фойдаланиш ниятида. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Минскдаги Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига (КХШТ) аъзо мамлакатлар Мудофаа вазирлари кенгаши йиғилишида
маълум қилди. “Яна бир беқарорлик ўчоғи Афғонистон бўлиб қолмоқда. Асосий таҳдид бу мамлакатда ҳокимият тепасига толиблар* ислом ҳаракати келгандан сўнг ўз мавқеларини сезиларли мустаҳкамлаб олган ноқонуний қуролли гуруҳлардан келиб чиқмоқда. Ҳисоблаймизки, АҚШ минтақадаги вазиятни беқарорлаштириш учун бу террорчи ташкилотлар салоҳиятидан фойдаланиш ниятида”, -деди Шойгу.
Россия мудофаа вазирининг таъкидлашича, шу мақсадда назорат остидаги гуруҳ жангариларини Яқин Шарқдан Афғонистонга юбориш ташкил этилган.
“Кейинчалик улар қўшни мамлакатларга, хусусан, террорчилик актларини содир этиш учун кириши мумкин”, - деди у.
“Бундай шароитларда афғон йўналишида сайъ-ҳаракатларни мувофиқлаштириш, ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама форматлардаги қўшма машғулотларга алоҳида эътибор қаратмоқ зарур деб ҳисоблаймиз”, - дея қўшимча қилди Россия вазири.
Шунингдек, Шойгу НАТО мамлакатлари Афғонистондан шошилинч кетгандан кейин уни қайта тиклаш ўрнига турли усуллар билан Марказий Осиё минтақасида ҳарбий жиҳатдан бўлишга уринаётганини таъкидлади.
“Буни минтақа ва умуман КХШТ ҳудудидаги бевосита барқарорлик таҳдиди сифатида кўрамиз”, - деди у.
* террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остидаги ташкилот аъзолари