Арманистон ва Озарбайжон ҳудудий яхлитликни ўзаро тан олишга келишиб олди

Арманистон бош вазирининг сўзларига кўра, Озарбайжон билан муносабатларни тартибга солишда олдинга силжиш бор.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Арманистон ва Озарбайжон бир-бирининг ҳудудий яхлитлигини ўзаро тан олишга келишиб олди. Бу ҳақда Арманистон бош вазири Никол Пашинян Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида нутқ сўзлаётиб маълум қилди.
“Мен Арманистон ва Озарбайжон бир-бирининг ҳудудий яхлитлигини ўзаро тан олишга келишиб олганини тасдиқламоқчиман ва бу асосда, айтиш мумкинки, биз муносабатларимизни тартибга солиш учун олдинга яхши силжияпмиз”, - деди Пашинян.
Бош вазир “халқаро механизм доирасида” Тоғли Қорабоғ аҳолиси ҳуқуқлари ва хавфсизлигини таъминлаш масаласига ҳам тўхталди.
“Умид қиламанки, тез орада Боку ва Степанакертнинг (тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикасининг пойтахти – таҳр.) яхши конструктив мулоқоти бошланади”, - дея қайд этди Пашинян.
Аввалроқ Пашинян Тоғли Қорабоғ ҳам таркибига кирувчи Озарбайжон ҳудудий яхлитлигини тан олишга тайёрлигини маълум қилган эди, бироқ арман аҳолиси хавфсизлиги таъминланган шарт-шароитларда.