https://sputniknews.uz/20230525/armaniston-ozarbayjon-hududiy-yaxlitlik-ozaro-tan-olish-35354749.html
Арманистон ва Озарбайжон ҳудудий яхлитликни ўзаро тан олишга келишиб олди
Арманистон ва Озарбайжон ҳудудий яхлитликни ўзаро тан олишга келишиб олди
Sputnik Ўзбекистон
Аввалроқ Никол Пашинян Тоғли Қорабоғ ҳам таркибига кирувчи Озарбайжон ҳудудий яхлитлигини тан олишга тайёрлигини маълум қилди, бироқ арман аҳолиси хавфсизлиги таъминланган шарт-шароитларда.
2023-05-25T19:49+0500
2023-05-25T19:49+0500
2023-05-25T19:51+0500
дунёда
арманистон
озарбайжон
никол пашинян
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/19/35354281_0:94:1803:1108_1920x0_80_0_0_293d566839754c7c6a2cf850e7ecc892.jpg
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Арманистон ва Озарбайжон бир-бирининг ҳудудий яхлитлигини ўзаро тан олишга келишиб олди. Бу ҳақда Арманистон бош вазири Никол Пашинян Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида нутқ сўзлаётиб маълум қилди.“Мен Арманистон ва Озарбайжон бир-бирининг ҳудудий яхлитлигини ўзаро тан олишга келишиб олганини тасдиқламоқчиман ва бу асосда, айтиш мумкинки, биз муносабатларимизни тартибга солиш учун олдинга яхши силжияпмиз”, - деди Пашинян.Бош вазир “халқаро механизм доирасида” Тоғли Қорабоғ аҳолиси ҳуқуқлари ва хавфсизлигини таъминлаш масаласига ҳам тўхталди.“Умид қиламанки, тез орада Боку ва Степанакертнинг (тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикасининг пойтахти – таҳр.) яхши конструктив мулоқоти бошланади”, - дея қайд этди Пашинян.Аввалроқ Пашинян Тоғли Қорабоғ ҳам таркибига кирувчи Озарбайжон ҳудудий яхлитлигини тан олишга тайёрлигини маълум қилган эди, бироқ арман аҳолиси хавфсизлиги таъминланган шарт-шароитларда.
арманистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/19/35354281_262:86:1599:1088_1920x0_80_0_0_89c45cda3a772aa7a0c22251cacd4e4a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
арманистон озарбайжон ҳудудий яхлитликни ўзаро тан олиш никол пашинян тоғли қорабоғ
арманистон озарбайжон ҳудудий яхлитликни ўзаро тан олиш никол пашинян тоғли қорабоғ
Арманистон ва Озарбайжон ҳудудий яхлитликни ўзаро тан олишга келишиб олди
19:49 25.05.2023 (янгиланди: 19:51 25.05.2023) Арманистон бош вазирининг сўзларига кўра, Озарбайжон билан муносабатларни тартибга солишда олдинга силжиш бор.
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Арманистон ва Озарбайжон бир-бирининг ҳудудий яхлитлигини ўзаро тан олишга келишиб олди. Бу ҳақда Арманистон бош вазири Никол Пашинян Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида нутқ сўзлаётиб маълум қилди.
“Мен Арманистон ва Озарбайжон бир-бирининг ҳудудий яхлитлигини ўзаро тан олишга келишиб олганини тасдиқламоқчиман ва бу асосда, айтиш мумкинки, биз муносабатларимизни тартибга солиш учун олдинга яхши силжияпмиз”, - деди Пашинян.
Бош вазир “халқаро механизм доирасида” Тоғли Қорабоғ аҳолиси ҳуқуқлари ва хавфсизлигини таъминлаш масаласига ҳам тўхталди.
“Умид қиламанки, тез орада Боку ва Степанакертнинг (тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикасининг пойтахти – таҳр.) яхши конструктив мулоқоти бошланади”, - дея қайд этди Пашинян.
Аввалроқ Пашинян Тоғли Қорабоғ ҳам таркибига кирувчи Озарбайжон ҳудудий яхлитлигини тан олишга тайёрлигини
маълум қилган эди, бироқ арман аҳолиси хавфсизлиги таъминланган шарт-шароитларда.