Бу қизиқ

Ёзгача тез вазн ташлашнинг қандай усуллари бор

Ёзгача хавфсиз вазн йўқотиш учун югуриш билан шуғулланиш керак.
Sputnik
Ёзгача хавфсиз вазн йўқотиш учун одатларни ўзгартириш ва паст калорияли парҳезлардан воз кечиш керак, деган фикрни парҳезшунос, терапевт Надежда Чернишова “Вечерняя Москва” билан суҳбатда айтиб ўтди.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, тўсатдан белгиланган калория чеклови билан парҳезлардан сўнг, ортиқча вазн яна қайтади. “Вазн йўқотишга эмас, балки яхши жисмоний ҳолатга эга бўлишга, мушакларни мустаҳкамлашга, тўғри овқатланиш ва жисмоний фаоллик тамойилларини фақат ёзда эмас, балки доимий равишда жорий этишга ҳаракат қилинг. Шунда аста-секинлик билан мақбул даражагача вазн йўқотишингиз ва соғлиғингизга зарар келтирмаслигингиз мумкин ”, – деб тушунтирди парҳезшунос.
Ортиқча ёғ массасини камайтириш учун тоза ҳавода машқлар бажаришингиз керак: югуриш, юриш, велосипед ҳайдаш, эшкак эшиш.
Бундан ташқари, мутахассис вазн ташлашда, овқатланиш тартибига эътибор беришни тавсия қилди.
“Овқатланиш тартибида етарли миқдорда оқсилли маҳсулотлар бўлиши керак, мушаклар йўқолмаслиги учун жисмоний фаолият билан шуғулланиш керак”, – деб хулоса қилди Чернишова.