Ўзбекистон президенти сайлови — 2023

Ўзбекистон президенти сайлови бўйича хорижда нечта сайлов участкаси тузилиши маълум бўлди

Мамлакатнинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 56 та сайлов участкаси тузилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Ўзбекистон бўлиб ўтадиган муддатидан илгари президент сайлови бўйича хорижда 56 та сайлов участкаси тузилади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг (МСК) навбатдаги мажлисида маълум қилинди.

"Ташқи ишлар вазирлигининг МСКга келиб тушган тақдимномасига асосан 39 та Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 56 та сайлов участкаси тузилади. Сайлов кодексининг талабларига кўра, участкалар 25 майга қадар қоида тариқасида сайловчилар сонинг камида 20 нафардан ва кўпи билан уч минг нафардан ошмаган ҳолда тузилади", - деди МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров.

Ушбу талаблардан келиб чиқиб, мажлисда мамлакатнинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 56 та сайлов участкаси тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди ҳамда мазкур сайлов участкалари 14-Тошкент шаҳар сайлов округига бириктирилди.
Эслатиб ўтамиз, муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови 9 июль куни бўлиб ўтади.