ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бутун дунёни COVID-19 дан ҳам баттарроқ ҳалокатли пандемияга тайёрланишга чақирди. Бу ҳақда ташкилот бош директори маълум қилди, дея ёзади РИА Новости.
"Янги касаллик ва ўлимга олиб келиши мумкин бўлган бошқа вариантнинг (COVID – таҳр.) пайдо бўлиш хавфи сақланиб қолмоқда. Бундан ташқари, янада ҳалокатли потенциалга эга янги патогеннинг пайдо бўлиши хавфи мавжуд" - деди ЖССТ бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус Женевада бўлиб ўтаётган ташкилотнинг йиллик ассамблеясида.
Гебрейесус бутун дунёни келажакда ушбу таҳдидга бирлашган ҳолда жавоб беришга тайёр бўлишга чақирди.
Аввалроқ ЖССТ 2020 йилда эълон қилинган COVID-19 глобал пандемияси ҳолатини бекор қилган эди.