ЖССТ бутун дунёни COVID-19 дан ҳам баттарроқ пандемияга тайёрланишга чақирди

© AFP 2023 / © FABRICE COFFRINIГенеральный директор Всемирной организации здравоохранения Тедрос Адханом Гебрейесус . Архивное фото
Генеральный директор Всемирной организации здравоохранения Тедрос Адханом Гебрейесус . Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2023
Oбуна бўлиш
ЖССТ раҳбари Гебрейесус бутун дунёни COVID-19 дан ҳам баттарроқ ҳалокатли пандемияга тайёрланишга чақирди.
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бутун дунёни COVID-19 дан ҳам баттарроқ ҳалокатли пандемияга тайёрланишга чақирди. Бу ҳақда ташкилот бош директори маълум қилди, дея ёзади РИА Новости.

"Янги касаллик ва ўлимга олиб келиши мумкин бўлган бошқа вариантнинг (COVID – таҳр.) пайдо бўлиш хавфи сақланиб қолмоқда. Бундан ташқари, янада ҳалокатли потенциалга эга янги патогеннинг пайдо бўлиши хавфи мавжуд" - деди ЖССТ бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус Женевада бўлиб ўтаётган ташкилотнинг йиллик ассамблеясида.

Гебрейесус бутун дунёни келажакда ушбу таҳдидга бирлашган ҳолда жавоб беришга тайёр бўлишга чақирди.
Аввалроқ ЖССТ 2020 йилда эълон қилинган COVID-19 глобал пандемияси ҳолатини бекор қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0