ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Бразилия доллардан воз кечиш учун ягона БРИКС валютасини яратишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости AgoraVox нашрига таяниб хабар берди.
“АҚШ БРИКСнинг икки асосий давлати - Россия ва Хитойга нисбатан санкция сиёсатини кучайтириши туфайли доллардан фойдаланиш номақбул бўлиб бормоқда”, - дейди шарҳловчи Александр Лемуан.
Шунингдек, у иттифоқнинг тез орада кенгайиши муносабати билан ягона валюта яратиш масаласи “айниқса долзарб” эканини таъкидлади.
Саудия Арабистони, Эрон, Миср, Жазоир, Баҳрайн ва БАА БРИКСга қўшилиш истагини билдирган.
Муаллифнинг сўзларига кўра, Бразилия ва Жанубий Африка долларга кучли боғлиқлик туфайли умумий валюта жорий этишни таклиф қилмоқда.
Мисол учун, Лула да Силва Вашингтоннинг АҚШдан ташқарида доллар ликвидлигини тўплаш бўйича ҳаракатларидан қўрқишини билдирди. Бундан ташқари, Ғарб санкциялари Хитой ва Россия билан потенциал фойдали ҳамкорликка тўсқинлик қилади.
Аввалроқ Бразилия президенти Лула да Силва бир неча бор доллардан фойдаланишдан воз кечиб, БРИКС доирасида ягона валюта яратишга чақирган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Жжҳон савдосида ўзаро савдода миллий валюталарга ўтиш ва доллардан воз кечиш тенденцияси қайтариб бўлмаслигини маълум қилган эди.
Апрель ойида АҚШ Марказий разведка бошқармасининг собиқ маслаҳатчиси Жеймс Рикардс Қўшма Штатларнинг Россияга қарши жорий қилган санкциялари мамлакатларнинг доллардан фойдаланишдан воз кечиш жараёнини тезлаштиришини айтган.